Эктор Купер: Мени фақат ғалаба қониқтиради
Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашувга тайёргарлик жараёни бошланишидан олдин термамиз устози иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
"Бир йил катта муддат, аммо бу етарли деб айта олмайман. Терма жамоаларда ишлайдиган мураббийларда доимо муаммолар бўлган. Бу вақт муаммосидир. Бир йилдан бери ишлаяпман ва барча нарсадан қониқиш ҳосил қиляпман.
Ҳаммага ёқиш қийин ва барчанинг ўз фикри ва диди бор. Лекин мен ҳозирги кунгача бўлган нарсалардан мамнунман. Оптимист бўлган ҳолда ишлашда давом этишимиз керак. Салбий нарсаларни гапиришни истамайман.
Эртадан йиғин бошлаймиз ва футболчилар билан келажакдаги режалар, олдимиздаги муаммолар ҳақида гаплашиб оламиз. Мен ғалаба қозонишни истайман. Фақатгина ғалаба мени қониқтиради. Барчага имконият беришга ҳаракат қиламиз. Мен сизларга кафолат беришим мумкин, танлаган йўлим хато бўлса, уни ўзгартиришга тайёрман.
Менинг таътилим терма жамоага салбий таъсир этади деб ўйламайман. Мен баъзи ўйинларни ўтказиб юборганим бор гап. Таътил пайти бўлгани учун кўплаб учрашувларни ўтказиб юбордим. Лекин Ассоциацияда битта мураббий ишламайди. Агар, биз қайсидир ўйинчини ўтказиб юборсак, бошқалар бу ҳақда хабар беришади. Шунинг учун бу ёмон таъсир қилмайди.
Ўтган сафар таъкидлаганимдек, ҳозир технологиялар ривожланган. Шунинг учун ўйинларга ҳам бормасдан туриб уни кўриш, билиш мумкин. Шунинг учун менинг таътилим терма жамоага ёмон таъсир қилмайди.
Барча жамоанинг ўз йўналиши бўлиши керак. Биз ўзгаришлар қилиб тўхтаб қолмаймиз. Доим изланишда бўламиз. 2 сентябрда барча футболчилар терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади.
Биз тактикани олдиндаги ўйиндаги рақибдан келиб чиққан ҳолда бироз ўзгартириб туришимиз мумкин. Аммо ўзимизнинг услубдан у қадар узоқ кетмаган ҳолда буни амалга оширамиз.
Доим рақобат бор. Биз ўзимизда бор ресурслардан фойдаланишга мажбурмиз. Рақобат - бу ўйинчининг даражасига қараб ўзгариб туради. Шунинг учун таркибдаги футболчиларнинг ҳаммаси яхши. Мен футболчилар йўқ деб нолимаганман. Шунинг учун бор футболчилардан ўзимнинг талабларимга тўгри келадиганини чақирдим.
Статистикаси яхши футболчилар терма жамоада ҳар доим ҳам яхши ўйнай олмаслиги мумкин. Бу бизда ва жаҳон футболида ҳам кўп кузатилиб турилади. Шунинг учун клубда яхши ўйнаган ҳамма футболчиларни ҳам терма жамоада ўзини кўрсата олмаслиги мумкин. Балки бу футболчини кейинроқ чақиришимиз мумкин. Саралаш босқичлари энди бошланмоқда. Ҳаммаси натижага боғлиқ. Барчасини натижа кўрсатиб беради.
Қайси терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказишн борасида ассоциация билан ҳамфикликда ишлаймиз. Саралашнинг 2-турида дам оламиз ва шу сабаб Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш биз учун яхши вариант, деган тўхтамга келдик.
Фаластинда сунъий майдонда ўйнашимизга тўғри келади. Ўйинчиларимиз учун бу ноқулайлик туғдириши тайин. Сунъий қопламали майдонга келадиган бўлсак унда тўп тепиш жуда қийин. Шунинг учун биз 4-5 та машғулотларни сунъий майдонда ўйнашни машқ қилдик", - деди аргентиналик мутахассис.
Фикрлар