Эктор Купер қуръа борасида нималар деди?

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Қуръа қандай жамоаларни тақдим этишини олдиндан таҳмин қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишга тайёр туриш лозим бўлади. Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичи қуръаси бизга тақдим этган рақибларнинг барчаси ўзига яраша кучли жиҳатларга эга эканини таъкидлай оламан. Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди. Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда келаси босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади, - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
17/07/2019 17:18
Ӯртоғлик ӯйинлари қачон шундан хабар борми админлар буса ёзинглар
&
Dima Muratov
17/07/2019 20:59
Endi janob Kuperdan rezultat talab qilsak buladi.
Uje deyarli 1 yil buldi MTJ ni olganiga.
Orada Ofk kubogi xam utdi.
Bundan buyogiga E.Kuper faqat rezultat kursatishi lozim.
Абдусамат Жураев
17/07/2019 18:25
КАНИ ОЛГА КЛРБОБО ПОЧА ЯНА НИМА КЕРАК СИЗГА БИТТА АРАБЛАРГА БОШ КОТИРСАНГИЗ БУЛДИ КОГАНИ БИЖИЛДОК ЛИГА АЗОЛАРИКУ АХИР БИЗДА ФАНТА ЛИГА БОРУ
Содикжон Хакимов
17/07/2019 17:30
Саралаш уйинларига кадар уртоклик уйинлари буладими 10 числа дам олади экан уша кунлари хам уртоклик уйинлари булиб утадими
Содикжон Хакимов
18/07/2019 15:35
Рахмат малумот учун