Эктор Купер: "Шундай сифатли терма билан ўйинда очко олишни уддалаганимиздан хурсандман!"
Осиё кубоги 1-тури доирасида Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мазкур баҳс якунига етгач, Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоам яхши тайёргарлик кўрганди ва улар ҳаммасини режа бўйича бажаришди. Йигитларнинг ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилдим ва бу натижа уларнинг руҳиятига ҳам таъсир кўрсатиши табиий.
Ўзбекистон - кучли жамоа, уларда нафақат ёш ва тажрибали футболчилар жамланган, балки термадаги кўплаб футболчилар камида 3 йилдан бери бирга тўп тепиб келмоқда. Шундай сифатли терма билан ўйинда очко олишни уддалаганимиздан хурсандман.
Ҳар бир рақибга алоҳида тактика танлаган маъқул. Чунки жамоалар турлича ўйин намойиш этади, услублар ҳилма-ҳиллиги ҳам табиий жараён. Австралияга қарши баҳс учун янада жиддий тайёргарлик кўрмоғимиз даркор.
Фикрлар