ЕЛ. Финал ўз мақомида бўлади. “Интер” “Шахтёр”га ҳеч қандай имконият қолдирмади

УЕФА Европа Лигасида иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди. “Дюссельдорф арена” стадионида кечган баҳсда “неррадзурилар” "Шахтёр" устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ромелу Лукаку ҳамда Лаутаро Мартинес дублни расмийлаштирган бўлса, Данило Дамброзио бир бор рақиб дарвозабонини ранжитди. Шунингдек, рақибларига буткул имконият қолдирмади.

Энди Европа Лигаси финал ўйинида “Интер” “Севилья” клубига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 21 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Ҳакам учрашув асосий вақтига ҳеч қандай қўшимча дақиқалар қўшиб бермади. "Интер" финалда! Матнли трансляцияни Абдулввосид Валихонов олиб борди.

  • 90'

    Бурчакдан узатилган тўпни Гальярдини боши билан дарвозага йўллади. Пьятов тўпни қайтарди. Футболчи ҳужумда қоидани бузган экан.

  • 86'

    Ҳозиргина Лукаку ўрнига майдонга тушган Эспосито жуда қулай имкониятдан ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Бироқ сўнгги зарбада у адашди.

  • 84'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку яна бир гол урди. У тезликда ҳимоячини ортда қолдириб, Пьятов оёқлари орасидан тўпни ўтказди.

  • 82'

    Эриксен Лаутаро ўрнини тўлдирди.

  • 80'

    Дамброзио ўрнига Мозес майдонга тушди.

  • 78'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Шахтёр" ўйинни ташлаб юборди. Лукаку жамоасининг 4-голини урди. Лаутародан супер пас. Кимдир "Интер"ни "катеначчо" деганмиди?!

  • 74'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. Майдон марказида Степаненконинг қўпол хатоси жамоасига қимматга тушди.

  • 72'

    Миланликлар тўп назоратини маҳкам ушлаб турибди.

  • 70'

    Марлос олисроқдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп ҳеч бир футболчига насиб этмади.

  • 68'

    Гальярдини ҳужумда қоидани бузди.

  • 66'

    Янг ўрнига Бираги майдонга тушди.

  • 64'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дамброзио бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 62'

    "Шахтёр" футболчиларининг хавфли ҳужуми Мораеснинг зарбаси билаан якунланди. Ханданович ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.

  • 61'

    Янгнинг айёрона узатмаси ҳимоячи томонидан ўқилди.

  • 59'

    Алан Патрик ўрнига Соломон майдонга тушди.

  • 58'

    Тайсон сариқ карточка билан жазоланди. Майдон марказида Бастони яққол тўхтатиб қолинди.

  • 56'

    Барелла жарима майдонига чап қанотдан тезлик билан ёриб кирди. Узатма йўлини эса ҳимоячи тўсиб қолди.

  • 53'

    Майдон марказида Годинга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам бу гал кечирди.

  • 51'

    Лукаку тўпни қабул қилиб олгач, чиройли тарзда айланиб олиб, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди. Аммо тўп керагича айланмади.

  • 48'

    Лаутаро узоқдан Пьятовнинг дарвозани тарк этганини кўриб, парашют усулида зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 47'

    "Интер" ҳимоячилари дарвоза олдида хавфли ўйнамоқда. Уларнинг бахтига вазият хайрли якунланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Маркос Антонио узоқ масофадан ажойиб зарба берди. Тўп траекторияси супер гол томон олиб бораётганди. Бироз ноаниқ.

  • 40'

    Тайм сўнгида жамоалар темпни тушуришди. Аниқроғи, "Интер" тўпни мақсадсиз олиб юриш билан вақт ўтказяпти. Украиналиклар эса фаол.

  • 37'

    Пьятов тўпга чиқишда ишончсиз ҳаракат қилмоқда. Биринчи голда ҳам унинг ноаниқ узатмаси ортидан ҳужум бошланганди.

  • 34'

    Барелла ўнгроқдан қочиб бориб, зарба берди. Пьятов ўз ўрнида.

  • 32'

    "Интер" ҳимояда 7 киши бўлиб ҳаракатланмоқда. Бу "Шахтёр"га қийинчиликлар туғдирмоқда. 

  • 29'

    Додонинг қанотдаги чиройли ҳаракатларидан сўнг тўп Мораесга етиб келди. Зарба эса ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 26'

    "Интер" гол уриши мумкин эди. Лаутаро узатилган тўпга ета олмади. Дамброзионинг зарбаси эса ноаниқ кетди.

  • 25'

    Барелланинг навбатдаги узатмаси ўхшамади. Ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 23'

    "Интер"нинг 11 футболчиси ўз ярим майдонида. 

  • 20'

    Дамброзионинг қоши ёрилди. Қон оқиб турган ҳолда ўйнаш мумкин эмас. Ҳаммаси жойида, футболчи жиддий шикастланмаган.

  • 19'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Николо Барелланинг қанотдаги ажойиб ҳаракатлари ва узатмаси Лаутаронинг бош билан йўлланган аниқ зарбаси билан якунланди.

  • 15'

    "Интер"нинг икки маротаба уюштирган қарши ҳужуми зарбагача етиб бормади. "Шахтёр" учун огоҳлантириш қўнғироғи.

  • 12'

    "Кончилар" тўпни ғоят эҳтиёт қилишмоқда. "Интер" ҳамлага тайёрланиб кутяпти.

  • 9'

    "Интер"нинг фаол ҳужумлари олдида украинлар бош эгишни хоҳламаяпти. Улар анча хотиржам тўпга эгалик қилмоқда.

  • 6'

    Дамброзио фаоллик эвазига яхши вазиятдан жарима зарбаси ишлади. Бироқ ижро яхши бўлмади.

  • 2'

    Ўйин бошида "Интер" вакиллари ҳужумга ўтишди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, ҳавфни бартараф этди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгуришди.

  • 0'

    Ассалому алайкум еврофутбол излосмандлари. Германияга хуш келибсиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!