"Эл-класико" тарихи: "Реал Мадрид" ҳали ҳам олдинда
Испаниянинг икки йирик гранди — "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги "Эл-класико" қарама-қаршилиги дунё футболининг энг машҳур тўқнашувларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирга қадар ўтказилган ўзаро учрашувлар статистикасига кўра, “Реал Мадрид” рақибидан устунликни сақлаб турибди:
• "Барселона" — 105 ғалаба
• Дуранглар — 52 та
• "Реал Мадрид" — 106 ғалаба
Шу тариқа, мадридликлар "Эл-класико" тарихида атиги бир ғалаба фарқи билан олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам икки жамоа ўзаро куч синашади. Агар каталонияликлар дуранг ёки ғалаба қайд этса, Ла Лига чемпионлигини расмийлаштиради.
Маълумот ўрнида, бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан 00:00’да старт олади.

Фикрлар