"Эл-класико"дан олдин "Барселона"да 2 та йўқотиш бор

"Барселона"нинг икки футболчиси "Галатасарой"га (2:1) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида жароҳат олди.

AS хабарига кўра, ҳимоячилар Сержиньо Дест ва Жерар Пике жароҳат олган. Дастлабки маълумотларга кўра, америкалик футболчи соннинг орқа мушакларидаги муаммолар туфайли бир неча ҳафтага сафдан чиққан.

Испаниялик футболчи эса мушакларида ноқулайлик ҳис қилмоқда. Унинг тикланиш муддати ҳали номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 20 март, якшанба куни “Барселона” сафарда “Реал”га баҳс олиб боради. Дест “эл-класико”ни ўтказиб юборади, Пикенинг иштироки эса сўроқ остида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!