“Эл-класико”га 4 соат қолди ёҳуд sports.uz ижодкорларининг тахминлари қандай?
Ads

Барчага маълумки, бугун бутун дунёдаги футбол ишқибозларининг бор эътибори Каталонияга қаратилади. Боиси Испания чемпионатининг 14-турида “Барселона” ўз майдонида принципиал рақиби ҳисобланган “Реал”ни қабул қилади.

SPORTS.uz интернет-нашри ижодкорлари ҳам бу қизиқарли ўйин олдидан ўзларининг тахминларини илгари суришди.

Қуйида сайтимиз ижодкорларининг таҳминлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Азамат УМАРОВ (мухбир, веб дастурчи): “Реал”га мухлислик қиламан. Бироқ, мадридликларга бугун қийин бўлиши табиий. Боиси, “Ноу-Камп”да ўйнаш ҳар қандай жамоа учун қийин бўлган. Шундай бўлса-да 1:2 ҳисобида “Реал”нинг ғалабасини тахмин қиляпман.

Ёқубжон СОХИБОВ (нашрнинг инглизча талқини мухбири): Ҳамиша қизиқарли ва ҳужумкор ўйин тарафдори бўлганман. Натижа ҳар иккала жамоа учун муҳим ҳисобланса-да, мухлислар учун чиройли ўйин биринчи ўринда туради. Иккала жамоа мухлислари ҳам бутун дунё мухлислари орзиқиб кутган йилнинг энг асосий ўйинини эсда қоларли тарзда ўтказиб беришларига ишонаман.  Ўйиндан аввал “Реал”нинг 2:3 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қилмоқдаман.

Зоҳидбек АКРАМОВ (мухбир): Мен ҳам бугун “Реал”нинг ғалабасини тахмин қилмоқдаман. Менимча бугун 1:3 ҳисобида “Барселона”ни енгади.

Фурқат ЮСУПОВ (блоггер): Бугун мухлислар қескин қарама-қаршиликларга гувоҳ бўлишлари табиий. Ҳар иккала жамоа учун ҳам ғалаба жуда муҳимлигини ҳисобга олсак, бугун эҳтиёткорона футбол кўришимиз ҳам мумкин. Бироқ, голларнинг кўп бўлиши ўйинга безак беради. Бугун 2:2 ҳисобидага жангавор дурангни тахмин қиляпман.

Шерзод ТОШХОНОВ (мухбир, дизайнер): “Қироллик клуби” сўнгги учрашувларда анча ишончли ҳаракат қилаётганлигини ҳисобга олсак, бугун “Реал”нинг имкониятлари юқорироқ. Тахминимча бугун “Реал” 1:3 ҳисобида ғалаба қозонади.

Комилжон ИКРОМОВ (мухбир): Хозирги кунда “Реал”нинг имкониятлари “Барселона”га нисбатан юкорирок баҳолайман. Чунки Ла-Лигада улар ишончли тарзда туп сурмоқдалар. Каталонияликлар эса бу мавсум керак бўлмаган ҳолатларда очко йўқотишмоқда. Бу учрашувда мадридликларнинг ғалабасига ишонаман! Тахминим 1-2 “Реал” фойдасига.

Шаҳобиддин Ортиқов (сайт директори): Бугунги учрашувни барча футбол ишқибозлари интизорлик билан кутган бўлишлари табиий. Боиси, “Барселона” ва “Реал” учрашуви ҳар доим кескин ва муросасиз курашлар остида ўтиб келган. Қолаверса, бу икки буюк жамоада иккита буюк футболчи тўп суради. Бу ҳам ўйиннинг жозибасига янада кўрк қўшади. Мен ишқибозлик қиладиган жамоа бошқа эканлиги учун, ўйинни нейтрал мухлис сифатида кузатаман. Бугунги учрашув голларга бой бўлишини тахмин қиляпман. Ҳисоб эса 3:3 бўлади.

Мана юқорида сайтимиз ижодкорларининг ўзига ҳос ўйинолди тахминлари билан танишдингиз. Кўриб турганингиздек ҳамкасбларим орасида “Реал” клубининг мухлислари кўпроқ. Шундай бўлса ҳам, “Барселона”га содиқ қолган ҳолда, Каталония супер клубининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қиляпман. Кўрамиз кимнинг тахмини ўзини оқлайди. Буни тахминан 6 соатлардан сўнг билиб оламиз. “Эл-класико”да кўришгунча. 

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ