ЕЛ. "Севилья" кичик камбэк амалга ошириб, иккинчи финалчига айланди
Европа лигасининг ярим финал босқичи ўз ниҳоясига етди. "Севилья" ўз майдонида "Ювентус"ни 2:1 ҳисобида таслим қилиб, финалга йўл олди.
Дастлаб, 65-дақиқада Влахович ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Сусо имкониятларни тенглаштирди. Асосий вақтда бошқа гол урилмаганидан кейин қўшимча таймларга мурожат қилинди. 95-дақиқада Ламела боши билан гол уриб, жамоасига ғалаба олиб келди.
Шу тариқа, "Севилья" туринликларни умумий 3:2 ҳисобида мағлуб қилди. Испанлар финалда "Рома" билан ўйнаши керак. Ушбу баҳс 1-июнь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар