Эль-Шааравини қўлга киритган "Шанхай Шеньхуа" Европадан мураббий ҳам олиб келмоқчи

Собиқ футболчи ва "Милан" клуби бош мураббий Женнаро Гаттузони Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа"си жамоа мураббийлигига таклиф қилмоқчи.

"Football Italia"нинг хабарига кўра, италиялик номзодини Хитой клуби кўриб чиқмоқда.

Манбаанинг хабар қилишича, мутаҳассис "Ньюкасль" ва Саудиянинг "Ал-Хилол" жамоаларида ишлаши мумкин эди. Бироқ, бу клублар янги мураббийларни таништириб бўлишган.

"Шанхай Шеньхуа" мавсум оралиғида "Милан"дан Эль-Шааравини олиб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!