ЕЛ. "Шахтёр" "Базель"ни йирик ҳисобда ютиб, ярим финалга чиқди

УЕФА Европа лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашув якунланди. Гельзенкирхендаги “Фельтинс Арена” стадионида бўлиб ўтган баҳс номинал мезбонларнинг 4-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Украиналиклар таркибида голларга Жуниор Мораес, Тайсон, Патрик ҳамда Додо муаллифлик қилди. Ягона жавоб тўпи эса Ван Волфсвинкел томонидан киритилди.

Шу тариқа "Шахтёр" футболчилари ярим финал чипталарини қўлга киритди. Энди улар кейинги босқичда “Интер” қаршилигини синдиришга ҳаракат қилади.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Шахтёр" ярим финалда. Ушбу матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.

  • 90+4'

    Ўйин охирида номинал меҳмонлар ҳисобни яна битта голга қисқартириши мумкин эди. Бироқ Пулулунинг зарбасини Пятов ушлаб олди.

  • 90+2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ва ниҳоят! "Базель" футболчилари жавоб тўпини йўллашди. Рикки қанотдан ошириб берилган узатмани бўш қолган дарвозага киритди.

  • 90'

    Майкл Оливер ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Додо узоқ бурчакка аниқ зарба берди.

  • 86'

    "Кончилар" сафида ҳам 3 нафар ўйинчи бир вақтда майдонни тарк этди: Жуниор Мораес, Антонио ва Тайсон ўйинни қолгн қисмини захира ўриндиғида кузатади. Уларнинг ўрнида Тете, Майкон ҳамда Дос Сантос баҳсни якунлаб қўяди.

  • 82'

    Ҳеч бўлмаса йирик ҳисобдан қутулиш учун "Базель" вакиллари ҳужумга ўтмоқда. Бироқ имкониятлар ярата олишмаяпти.

  • 78'

    Гол муалифи Патрик ўйиндан олинди. Унинг ўрнида Виктор Коваленко ҳаракат қилади.

  • 75'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп қаршисига яқинлашган Аллан Патрик дарвозабонни ожиз қолдириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 74'

    Тайсоннинг ажойиб рейди оқибатида яқиндагина майдонга тушган Маршан уни чалиб йиқитди. Оливер ҳеч иккиланмай 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 73'

    "Базель" мураббийидан бир вақтда учта ўзгариш: майдонда ҳаракат қилган Кабраль, Штокер, Ван дер Вирф ўрнига Адеми, Рикки ҳамда Родригес туширилди.

  • 72'

    Ўйиннинг энг фаол футболчиларидан бири Марлос захирага олинди. Энди унинг ўрнида Манор Соломон ҳаракат қилади.

  • 69'

    Бу сафар жарима майдончаси ичида тўп "Шахтёр" ҳимоячисининг қўлига тегди. Ҳакам вазиятни пенальтига етарли эмас, деб баҳолади.

  • 66'

    Тўпни дарвозабон устидан ошириб тепган Кабраль мўлжалда бироз адашди.

  • 63'

    Жарима майдончаси ичида Кабраль яккакурашда қатнашди. Унга нисбатан бироз қўпол ҳаракат оқибатида йиқилиб тушди. Оливер жим.

  • 61'

    Матвиенко оёқларига ортдан зарба берган "Базель" сардори Штокерни ҳакам ҳозирча оғзаки равишда огоҳлантирди.

  • 61'

    Матвиенкога нисбатан қўпол ўйнаган "Базель" сардори Штокер бу суфар оғзаки огоҳлантириш олди.

  • 60'

    Бироз аввал жароҳат олган Жака ўйинни давом эттира олмаслиги ойдинлашди. Унинг ўрнига Янник Маршан туширилди.

  • 58'

    Қарши ҳужумга ўтган Марлосни Пулулу қоидага зид рақишда тўхтатди. Қулай позициядан жарима зарбасини ижро этган номинал меҳмонлар вазиятни бой беришди.

  • 55'

    Майдон марказида Жака ўзининг дриблингини намойиш этди. Жуниор Мораес эса уни жароҳатлантирди.

  • 53'

    Тезкор қарши ҳужумга интилаётган рақибини қўллари билан ушлаб қолган Патрик огоҳлантирилди.

  • 52'

    Икки нафар рақибини алдаб, жарима майдончасига кирган Тайсон зарба позициясини йўқотди.

  • 50'

    Ўнг қанотдан Видмер юқорилатиб узатма амалга оширди. Олдинроққа чиққан Пятов тўпни ушлаб олди.

  • 48'

    "Кончилар" ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 47'

    Кампонинг қулай узатмасини Артур Кабраль ўзига бўйсундира олмади. Вазият қўлдан кетди.

  • 46'

    Тайм бошида олдинга ўтган швецарияликлар офсайдда қолди.

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Арбитр 1-таймга 1 дақиқа қўшиб берди.

  • 44'

    Артур Кабральнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 43'

    Бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда Жуниор Мораес.

  • 42'

    Ён чизиқда катта тезликда тўпга интилган Додо ён ҳакамни ҳам туртиб юборди.

  • 40'

    Қарши ҳужумни супер зарбаси билан якунлаган Маркос Антонионинг тепган тўпи тўсинга тегиб қолди.

  • 38'

    Узоқ масофадан чап оёқда дарвозани мўлжалга олган Марлоснинг зарбасини рақиб поосбони қайтарди.

  • 37'

    Ҳимоячилар ортидан югуриб чиққан Кабраль ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 35'

    Марлоснинг узатмасини ушлаб олишда Николич хатога йўл қўйди. Бироқ атрофдаги жамоадошлари вазиятни енгиллаштиришди.

  • 33'

    Пулулунинг қанотган оширган узатмасини тажрибали Пятов эгаллаб олди.

  • 32'

    Жарима зарбасини ижро этган Марлоснинг уриниши Николич томонидан қайтарилди.

  • 30'

    Петреттани донецкликлар майдон марказидаёқ зарарсизлантиришди.

  • 28'

    21 ёшли Пулулу бурчакда техник ҳаракатлари билан бурчак зарбаси ишлаб олди.

  • 27'

    Катта тезликда олдинга югураётган Тайсонни ортдан йиқитган Фрай бош ҳакам Оливер томонидан огоҳлантирилди.

  • 26'

    Тайсоннинг зарбасини Николич эгаллаб олди.

  • 24'

    Биринчи 45 дақиқалик ярмида энг фаол ўйин кўрсатган футболчи Тайсон бўлиб турибди.

  • 23'

    Пулулу воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 22'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Идеал қарши ҳужум гол билан якунланди. Марлоснинг навбатдаги қулай пасидан сўнг Тайсон дарвозани ишғол қилди.

  • 20'

    Патрик чап қанотдан марказда турган шеригига тўп оширди. Мораеснинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Видмернинг зарбаси ҳимоячиларга теккан ҳолда, майдондан чиқиб кетди. Стандарт вазият ҳам муваффақиятсиз якунланди.

  • 15'

    "Кончилар" майдон марказида тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 14'

    Марлос навбатдаги сафар бурчак тўпини амалга оширди. Вазият бартараф этилди.

  • 13'

    Чап қанотдан ёриб кирган Пулулунинг зарбаси устун олдидан ўтиб кетди.

  • 11'

    Хавфли ҳужумга ўтган Патрикни рақиб ҳимоячиси чалиб йиқитди. Жабрланувчининг ўзи жарима зарбасини ижро этди. Ноаниқ. 

  • 9'

    Бурчакдан узатма оширган Марлоснинг уринишини жамоадошлари эгаллай олмади.

  • 6'

    Яна бир бор "Базель" футболчилари яхши ҳужум уюштиришди. Бироқ вазият зарбагача етиб бормади.

  • 4'

    Номинал меҳмонлар голга ҳавфли ҳужум билан жавоб бера олишди.

  • 2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Марлоснинг узатмасини Жуниор Мораес дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. "Базель" посбони тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди.

  • 2'

    Донецликлар ўйин бошида бурчак зарбаси ишлаб олишди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!