ЕЛ. "Тоттенхэм" - ЛАСК: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, миллионлар ўйинининг муҳтарам мухлислари! Европа Лигасининг илк туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - ЛАСК беллашувини матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этамиз. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради!
- 90+3'

Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+1'
Кларк ўз дебютида гол уриши мумкин эди. Бироқ унга шошқалоқлиги панд берди. Зарба ноаниқ кетди.
- 90'

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Бош билан йўлланган зарбани Жо Харт ушлаб олди.
- 86'

Иккита голга ассист амалга оширган Карлос Винисиус ўз ўрнини дебютант Жек Кларкка бўшатиб берди.
- 84'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Сон ҳисобни йириклаштирди!
Карлос Винисиуснинг ажойиб узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Сон ўткир бурчакни нишонга олди.
- 82'
Деле Аллининг жарима майдонига узатган тўпини Шлагер узоқлаштирди.
- 78'

Томас Гойгингер майдонга тушди. У Хусейн Балични алмаштирди. Шунингдек, Жиованни Ло Чельсо Лукас Моура ўрнига ўйинга қўшилди.
- 75'

Деле Алли бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Шлагер қайтарди.
- 73'

Бурчакдан оўирилган тўпни Моура боши билан дарвозага тўғирлаб юборди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 72'
ЛАСК тўпни назорат қилмоқда. "Шпорлар" босим уюштирмоқда.
- 69'

Соннинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.
- 66'
Доэртининг бош билан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 64'
Филиповичнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 62'

Сон, Деле Алли ва Мусса Сиссоко майдонга тушди. Улар ўрнига Пьер-Эмиль Хёйберг, Эрик Ламела ҳамда Гарет Бэйл захирага олинди.
- 58'
Бэйл дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ бу саафар ҳам унга тезлик панд берди. Устига устак, дарвозабон ҳам олдинга чиқиб, хавфни бартараф этди.
- 55'
Бэйл тезлик олганига гувоҳ бўлдик. Бироқ унинг аввалги тезлиги йўқ. У тўпга ета олмаслигини анча олдин ҳис этиб, югуришдан тўхтади.
- 53'

Гргичнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, тезлигини йўқотди. Харт уни ушлаб олди.
- 51'

Бурчакдан Ламела тўпни жарима майдонига узатди. Унга Санчес ноаниқ зарба берди.
- 48'
Бўлимни меҳмонлар тўпни назорат қилиш билан бошлади.
- 46'

Иккнчи тайм бошланди!
- 46'

Бўлимлар оралиғида Андраде ва Грубер ўрнига Марвин Поцманн ҳамда Йоханнес Эггештайн майдонга тушди.
- 45+3'

Танаффус!
- 45+2'

Винисиуснинг финтига алданган Михорль сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Грубернинг кучли зарбасини Харт ўзининг чиройли отилиши билан зарарсизлантирди.
- 42'
"Тоттенхэм" жарима майдонига узатилган барча тўпларни Харт осонликча эгаллаб олмоқда.
- 39'
Реннер ўрнига Филипович ўйинга қўшилди. У аввалроқ Доэрти билан тўқнашиб кетган эди.
- 37'
Уинкс Груберга нисбатан бироз қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 34'
ЛАСК футболчилари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, "шпорлар" ҳимоясида баъзи муаммолар кузатилмоқда.
- 32'
Регилон рақибига нисбатан қоида бузди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.
- 30'
Жо Харт олдинга чиқиб, тўпни эгаллаб олди. Тажрибали посбон рақибига имконият қолдирмади.
- 27'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Бэйл фойда келтиришни бошлади!
Гарет жарима майдони марказидаги Карлос Винисиусга тўп оширди. Андраде тўпни қайтариш мақсадида унга интилди ва ўз дарвозасига киритиб юборди.
- 26'
Доэртининг узатмаси шерикларигача етиб бормади. Акс ҳолда,жуда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.
- 24'
Қўполликлар сони ортиб кетмоқда. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур.
- 23'

Хоёберг рақиби билан тўқнашувда жароҳат олди. Шифокорлар унинг бошини махсус боғич билан боғлаб қўйди.
- 20'

Доэрти билан тўқнашиб кетган Реннерга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 18'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Моура ҳисобни очди!
Карлос Винисиуснинг қулай узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Лукас ҳисобни очди.
- 17'
Бэйл Андраденинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди. Ҳимоячи унинг йўлига тўғаноқ бўлиб, рақибини йиқитди. Ҳакам қўполлик йўқлигини айтди.
- 14'

Серхио Регилон воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди.
- 12'
Баличнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Харт осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
- 10'
ЛАСК футболчилари олдинга ўтишга шошилмаяпти.
- 8'

Бурчаклан етказиб берилган тўпга Дэвис ноаниқ зарба берди.
- 7'
"Шпорлар" тўп назоратини қўлга олишга уриняпти.
- 5'

Холланд ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Лукас Гргич майдонга тушди.
- 4'

Жеймс Холланд жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 3'

Регилоннинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчакдан Моура оширган тўпни ҳам ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келишди. Европа Лигаси мадҳияси остида 1 сафда жамланишди. Старт учун барчаси шай!



Фикрлар