ЕЛ
Ads

Бугун тунда Европа майдонларида Европа лигасининг 5-туридан ўрин олган 24 та баҳс бўлиб ўтади.

Бироздан аввал турнинг дастлабки учрашувларига бўлиб ўтди.

Санкт-Петербургдаги “Петровский” стадионида бўлиб ўтган баҳсда муҳлислар “Зенит” ҳамда “Маккаби Тель-Авив” қарама-қаршилигининг гувоҳи бўлишди. Бу икки жамоа ўртасидаги Тель-Авивда ўтган баҳсда "Зенит" клуби 3-4 ҳисобида мезбонларни мағлубиятга учратганди.

Қизиқарли ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди. 44-дақиқадаги Роберт Мак ошириб берган тўпни Александр Кокорин голга айлантира олди. 66-дақиқада эса майдонга Александр Кокорин ўрнига Александр Кержаков. Кичик Александр нафақат ўз ўрнини, балки гол уриш маҳоратини ҳам Кержаковга қолдириб кетди. Чунки, Кержаков ҳам бўлим сўнггида рақиб дарвозасини ишғол қила олди.

“Д” гуруҳи

Европа Лигаси | | “Петровский”

“Зенит” - “Маккаби Тель-Авив” 2 – 0

Голлар: Кокорин 44, Кержаков 90

Огоҳлантиришлар: Кришито 74, Витцель 77, Перец 83, Ехезкель 88, Игьебор 90

“Зенит”: Лодигин - Новосельцев, Нету, Кришито - Мак, Витцель, Жулиано, Гарсия, Жирков (Ломбертс 75) – Кокорин (Кержаков 66), Джорджевич.

“Маккаби Тель-Авив”: Райкович - Тиби, Бен Харуш, Даса, Филипенко – Медуньянин (81), Голаса, Скарьоне, Игьебор, Бен Хаим - Бен Басат.

Минбар

Барча блоглар