Эланга айни вақтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ким эканлигини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Антони Эланга Александр Исакни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси, деб атади. 

Эланга ва Исак Швеция терма жамоасида биргаликда тўп тепишади. "Ньюкасл" ҳужумчисига "Ливерпуль" ва "Ал-Ҳилол" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. 

"Алекснинг савиясидаги ўйинчилар атрофида ҳар доим шов-шувлар кўп бўлади. У ҳар доим диққат марказида. 

Мен учун у "дунёдаги энг яхши ҳужумчи. Шунингдек, маслаҳат сўрашим мумкин бўлган ажойиб инсон. Исак доимо менга ёрдам беришга тайёр ва мен ундан жуда миннатдорман",
- деди "қарғалар"нинг янги футболчиси. 

Таъкидлаш керак, "Ньюкасл" уни ўтган ҳафта "Ноттингем Форест"дан 55 миллион евро эвазига сотиб олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!