
Элдор Адҳамов: "Барча жамоага қарши ўйнаб ғалаба қозонсак бўлади"
“Андижон” чемпионатимизда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда машғулотларга зўр берган ва жиддий равишда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жамоа дарвозабони Элдор Адҳамов эса машғулотлар жараёни, олдинда турган ўртоқлик ўйини ва “Навбаҳор”га қарши баҳс олдидан фикр билдириб ўтди.
- ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусда ҳам кўп дам олганимиз йўқ. Яна тезда йиғилиб, машғулотларимизни бошлаб юбордик. Ҳаммаси яхши кетяпти. Асосий эътибор тактик жиҳатларга, ҳужумга ўтиш ва ҳимояланишга қаратиляпти.
Қирғизистон жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ўйнаймиз. Бу ўйин бизга қанчалик фойдали бўлишини ўша учрашувдан сўнг билиб оламиз.
Чемпионатимизнинг навбатдаги турида водий дербисида “Навбаҳор”га қарши ўйнаймиз. Барча жамоага қарши ўйнаб ғалаба қозонсак бўлади. Буни чемпионат мобайнида кўп исботладик. Фаворитларга қарши баҳсларда ғалаба қозондик, дуранг ўйнадик. Олдимизда турган расмий беллашувга жиддий тайёрланяпмиз ва табиийки уч очко учун ўйнаймиз. Ҳозирги спорт формамизни яхши деб ҳисоблайман. Мухлисларимизни яна хурсанд қилиш ниятидамиз", - дейди Адҳамов.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар