Элдор Сакаев: Дебютант бўлишимизга карамай кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёқди
Ads

Хабарингиз бор бундан бироз Суперлиганинг илк туридан ўрин олган “Қизилқум” ҳамда “Андижон” (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етади. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “бургутлар” устози Элдор Сакаев иштирок этди ва ўзнинг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало айемларимизни халкаро хотин кизлар байрами билан табриклайман. Бугун қўшалок байрам. Барча ушбу қўшалок байрам билан табриклайман.

Биз дебютант бўлишимизга карамасдан, кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёқди. Қизилқум ўз майдонида кучли уйин намойиш этади.

Шуни алоҳида айтиб ўтишни истардимки, мухлисларимиз алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Узок йўлдан ташриф буюриб бизни қўллаб-қувватлашгани учун алоҳида раҳмат айтаман”, - дейди Сакаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Chelsea_buxara
08/03/2019 19:35
Yaxshi harakat qildi haqiqatdanam har ikkala jamiaga keyengi uyinlarda omad