Элдор Шомуродов - Пауло Дибала, Эдин Жеко, Алексис Санчес, Симоне Дзадзадан олдинда
Италияда 2020-2021 йилги мавсум якунланди. Клублар қайд этган натижаларига кўра ўринларни эгаллади.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги дебюти чакки эмас. Ҳужумчимиз илк иштирокида 8 та гол уришга эришди. Бу борада Шомуродов машҳур ҳужумчилар Эдин Жеко 7 та ("Рома"), Алексис Санчес 7 та ("Интер"), Симоне Дзадза 6 та ("Торино"), Пауло Дибала 4 та ("Ювентус")дан кўпроқ дарвозаларни ишғол қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили "Женоа" сафида Маттиа Дестродан кейин тўпурарлар баҳсида италиялик ҳужумчи Жанлука Скамакка билан бир хил натижа қайд этган.
Ундан ташқари Элдор битта ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
А Сериянинг жорий мавсумдаги тўпурар Криштиану Роналду ҳисобланади. Португалиялик юлдуз 29 та гол урди.
Фикрлар