Элдор Шомуродов, ниҳоят, гол урди. Унинг "қуруқ" серияси нечтага етганини биласизми?
Италия А Сериясининг 33-турида Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби ўз майдонида "Специя"ни қабул қилди. Турнир жадвали нуқтайи назаридан ўта муҳим бўлган баҳсда генуяликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, хавфли зонадан узоқлашиб олдилар.
Эътиборлиси, учрашувда киритилган иккинчи голга захирадан ўйинга қўшилган Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, ўзбек ҳужумчисининг "Женоа" сафидаги 9 та ўйиндан иборат голсиз серияси барҳам топди. У сўнгги бор А Серия 23-тури доирасида бўлиб ўтган "Верона"г қарши беллашувда рақиб дарвозасига йўл топганди. Элдор умумий ҳисобда ушбу 9 ўйинда 361 дақиқа ўйнаган. Бу атиги 4 та матч вақтига тенг, демакдир.
Фикрлар