Элдор Шомуродов 2025 йилда қандай статистика қайд этди?
Элдор Шомуродов 2025 йилни “Рома” клуби сафида бошлади. Футболчи учун йилнинг илк ойларида мавсум омадли кечди. У римликлар таркибида бир қатор муҳим учрашувларда гол уриб, жамоасининг ғалабаларига ҳисса қўшди. Шомуродов А Серия, Европа лигаси ва Италия кубоги баҳсларида майдонга тушди.
“Рома” таркибидаги статистикаси (2025 йил):
Европа лигаси: 4 та ўйин, 2 та гол, 1 та ассист
А Серия: 19 та ўйин, 3 та гол, 3 та ассист
Италия кубоги: 1 та ўйин, 0 та гол, 0 та ассист
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида:
10 та ўйин, 2 та гол, 0 та ассист
Ёзги трансферлар ойнасида Элдор Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига кўчиб ўтди ва янги жамоасида қуйидаги натижаларни қайд этди.
“Истанбул Башакшеҳир” таркибидаги статистикаси:
Конференция лигаси саралаши: 6 та ўйин, 0 та гол, 1 та ассист
Туркия Суперлигаси: 17 та ўйин, 12 та гол, 3 та ассист
Туркия кубоги: 1 та ўйин, 0 та гол, 0 та ассист
Элдор Шомуродовнинг 2025 йилдаги умумий статистикаси:
Ўйинлар: 58 та
Голлар: 19 та
Ассистлар: 8 та
Шомуродов учун 2025 йил самарали ўтди. У айни дамда Туркия Суперлигасининг тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.
Фикрлар