Элдор Шомуродов

Элдор Шомуродов А Серия 37-тури доирасида "Аталанта"га қарши кечган (3:4) ўйиндан сўнг "Женоа" расмий сайтига кичик интервью берди.

"Мураббий майдонга тушишимдан олдин кўрсатмалар берган эди ва мен унинг кўрсатмаларини амалга оширдим.  А Серияда 7 та гол киритишимни кутганмидим? Кутмаган эдим, лекин ўзимнинг энг кучли жиҳатларимни намойиш этишга ҳаракат қилдим. 

Пандев билан яхши муносабатдаман. Ундан кўп нарса ўргандим. 7 та гол орасидан "Специя"га киритган голимни энг яхшиси, деб айта оламан", - деди Шомуродов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
16/05/2021 01:11
Гап йук элдор сен учун жудаям хурсандмиз доим энг яхшиси булиб юравергин!!! Бу бошланиши булсин гол урар узбекский машинага айлангин хамма лолколсин сан бунданам зури ва яхшиларига лойиксан келгусида уйинларинг ишларинга бутун узбекистон ахли номидан омадлар тилаб коламан!!!
&
Турсун Ғани
16/05/2021 00:04
МАЛАДЕС ЭЛДОР ИТАЛЯДА ДУБЛ ЭНДИ НАВБАТ ХЕТРИККА, ЭЛДОР 1-МАВСУМ УЧУН ЯХШИ ХАММАСИ. А СЕРИЯ БАРИБИР БОШҚАЧА ЧЕМПИОНАТ. ЎЗБЕК ЙИГИТЛАРИ ҲАМ ЕВРОПАДА КУЧЛИ 5ЛИКДА 7 ТАЛАБ ГОЛЛАР УРА ОЛАР ЭКАН. ЯРАТГАНГА ШУКУР. ЭНДИ БУ ҲОЛ ДАВОМЛИ БЎЛИШИ КЕРАК БОШҚА ФУТБОЛЧИЛАР ҲАМ ЎРНАК ОЛИШИ КЕРАК ЭЛДОРДАН. ИНТЕРВЮ ЗЎР ЧИҚИПТИ ЛЕКИН. ЗЎРРРРР...

Минбар

Барча блоглар