Элдор Шомуродов бошлиқ легионерларга рухсат йўқ

Россия премьер-лигасида иштирок этаётган “Ростов”, “Краснодар” ва “Сочи” ҳукумат таъқиқлаганига қарамай, машғулотларни бошлаб юборди.  

Россия оммавий ахборот воситалари тарқатаётган ахборотларга кўра, фақат “Зенит” ва “Рубин” машғулот ўтказиш учун расман рухсат олган.

Айни пайтда қолган клублар, хусусан “Ростов”да легионерларни қайтариш учун рухсатнома ҳам, тиббиёт протоколи ҳам мавжуд эмас.

“Ростов” таркибида жорий мавсумда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан бирга Швеция, Норвегия, Болгария, Финляндия ва Қозоғистондан легионер футболчилар тўп сурмоқда.

Россияда премьер-лига ўйинлари 21 июндан давом эттирилиши белгиланган. "Ростов" 23- тур учрашувини сафарда "Сочи"га қарши ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!