Элдор Шомуродов "Интер"га қарши ўйинда нега захирада қолдирилди?
Яна бир неча дақиқадан сўнг "Интер" - "Женоа" баҳси старт олади. Ҳар икки жамоа мураббийлари бошланғич таркибларни эълон қилди. Генуяликлар устози Элдор Шомуродовни захирада қолдирди.
Италиянинг кўплаб нашрлари ушбу беллашувнинг таҳминий таркибларини тузиб чиққанида ҳамюртимизни дастлабки дақиқалардан майдонга тушишини билдирганди. Бироқ якунда ундай бўлмади.
Давиде Баллардинининг бу қарорини тўғри тушуниш мумкин. Чунки рақиб А Сериянинг етакчи жамоаси. "Интер" рақиб дарвозасига бу мавсум энг кўп гол урган клуб ҳисобланади - 57. Ўз дарвозасидан 24 бор тўп олиб чиққан. Ушбу кўрсаткич миланликлар яхши ҳужум қила олиши ва шу билан бирга ҳимояланишни қойиллатишини билдиради.
Шу боис Баллардини тезкор ҳужумчи Элдор Шомуродовни иккинчи таймга олиб қўйган бўлиши мумкин. Биринчи таймда генуяликлар ҳимояси мезбонларнинг штурмига дош беришни уддаласа, захирадан Шомуродов майдонга тушиб, қарши ҳужумдан самара чиқаришга уринади. Бу "Женоа" мураббийининг яхишир қуроли.
Биз иккинчи таймда Шомуродовни учрашувга қўшилишини кутишимиз мумкин. Агарда бирор бир жароҳат ёки "Интер"нинг голли серияси бошланиб кетмаса...
Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг.
Фикрлар