Элдор Шомуродов "Матч ТВ"га берган интервьюсида ўз орзулари ҳақида гапирди
"Ростов" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси хужумчиси Элдор Шомуродов ўзининг орзулари ҳақида ва жамоадоши Роман Еременко борасида "Матч ТВ"га фикрларини билдириб ўтди.
Еременко 2 йил футбол ўйнамади. Аммо у ҳозир РПЛнинг энг кучли футболчиларидан бири. Қандай қилиб у бундай муваффақиятга эришмоқда?
"У юракдан ишлайди. Ўз ишига профессионал ёндашади. Машғулотлардан сўнг қолиб ишламайди. Шундоқ ҳам бизда етарли даражада машғулотлар бўлади. Шунинг учун қолиб, ишлаб бўлмайди. Барчаси мураббийлар кўз ўнгида бўлиб ўтади. Агар сиз қўшимча ишламоқчи эканлигингизни айтсангиз, улар сизга дастур яратиб ҳам беришади."
"Ростов" ушбу мавсум Еврокубоклар учун кураша оладими?
"Албатта. Бунга ҳаракат қиламиз. Бизда таркиб яхши шаклланган."
Агентингиз сизни РПЛнинг бошқа клублари таклифини кўриб чиқмаслигингиз ва Европага кетишни исташингизни айтди. Қайси чемпионат сизга ёқади?
"Ота-онамнинг ва менинг орзуим Европа тўп суришим. Кучли бешликда ўзимни синаб кўришни истайман. Айнан қайси бирида, бу муҳим эмас. Аммо ҳозир "Ростов" билан 5 йиллик шартномам бор, кетиш ҳақида ўйламаяпман."
Сизнингча, барча даврларнинг энг кучли хужумчиси ким?
"Менга Торрес ва Дрогба ёқар эди. Яна бразилиялик Роналдо ҳам."
Энг катта орзуингиз нима?
"Терма жамоамиз билан ЖЧга чиқиш ва у ерда ўйнаш," - деди Шомуродов.
Фикрлар