Элдор Шомуродов ўзбек мухлисларига салом йўллади
Италия А Сериясининг 33-турида "Женоа" "Специя"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда иккинчи голни урган Элдор Шомуродов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ҳа, бугун гол урганимдан жуда хурсандман. Ушбу голни ўғлимга бағишлайман.
Барча ўзбекистонликларга салом. “Женоа”га мухлислик қилишда давом этинг. Худо хоҳласа, янаям яхши ўйинлар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Элдор.
Фикрлар