Элдор Шомуродов Португалияга учиб кетди (видео)

Аввалроқ, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Римга учиб келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумотларга кўра, Шомуродов тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва "бўрилар" билан беш йиллик шартнома имзолаган. Бугун Элдор ва римликларнинг яна бир футболчиси Браян Кристанте Портагулияга йўл олди. Эртага "Рома" Элдор трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда. 

Рим клуби "Женоа"га 2,5 миллион евро миқдорида ижара пули тўлайди. Шомуродов маълум миқдордаги ўйинларда иштирок этса ёки “Рома” янги мавсум охирида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олса, бу трансфер автоматик тарзда амалга оширилади. Яъни, Шомуродов “Рома”нинг тўлақонли аъзосига айланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
solijon bobokulov
01/08/2021 22:33
Juda madhiyani qoyish shartmasdi