Элдор Шомуродов тўпурарлар пойгасида ортда қолди

Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида "Олтин бутса" учун кураш тобора қизғин тус олмоқда. Қатор кучли ҳужумчилар билан рақобат олиб бораётган Элдор Шомуродов узоқ вақт давомида тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб келаётган эди.

Бироқ 22-тур якунларига кўра, етакчи ўзгарди. Ушбу турда Элдор Шомуродов "Бешиктош"дарвозасини ишғол қила олмаганидан сўнг, пешқадамликни Пол Онуачуга бой берди. Айни пайтда Онуачу ҳисобида 16 та гол мавжуд бўлса, Элдор 15 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, кейинги ўринларда Андерсон Талиска ва Мауро Икарди жойлашган. Улар 13 тадан гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Давлат
17/02/2026 17:10
Омадини берсин. Бирор кучсиз жамоа билан уйинда Худо хохласа камида хейтрик килади.