Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, гол урган ўйинда "Женоа" ўта муҳим 3 очкони қўлга киритди
Италия А Сериясининг 33-турида "Женоа" ўз уйида "Специя"ни қабул қилди. Ушбу ўйинда генуяликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Жанлука Скамакка иккинчи тайм аввалида ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Элдор Шомуродов натижани ишончли кўринишга келтириб қўйди.
Ғалабага эришган "гриффонлар" очколари сонини 36 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар