Элдор Шомуродовнинг агенти: Бизда Европа клубларидан таклифлар бор, аммо...

“Ростов” клуби форварди Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик қилувчи Prosports management агентлик компанияси вакили Кахор Муминов ҳамюртимизга Москванинг ЦСКА клубидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга тўхталиб ўтди.

“ЦСКА – Россияда ҳурматга сазовор жамоалардан бири. Аммо, биз РПЛ жамоаларидан бўладиган таклифларни кўриб чиқмасликка қарор қилганмиз.

Йигитнинг (Элдор) хоҳиши – Европада ўйнаш. Бизда бундай таклифлар ҳам бор. Бироқ, биз “Ростов”ни ҳурмат қиламиз ва трансфер шартлари ҳамда вақтини  айнан улар танлаши керак”, - дейди Муминов.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов премьер-лиганинг дастлабки 4та турида ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
08/08/2019 12:53
Ливерпулга олгааааа укам
Musa Abdurasulov
08/08/2019 12:17
Omadini bersin
Murod Panjiev
08/08/2019 21:23
Омад сенга сурхон йигити