Элдор Суюнов: Мавсум охиригача шундай яхши ҳолатда бўлишимиз шарт
Ads

"Пахтакор" дарвозабони "Металлург" билан Бекободдаги учрашув арафасида бўлажак ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- "Металлург" жамоаси билан ўйинга тайёргарлик одатий режа асосида олиб борилди. Бўлажак рақибимиз яхши савиядаги жамоа. Улар бежизга кучли олтиликдан ўрин олишмаган.

Ҳозирги пайтда жамоамиз яхши ҳолатга кириб олди. Биз бу руҳни ва жисмоний ҳолатимизни мавсум охиригача ушлаб туришимиз керак. Чунки олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган. Бу мақсадлар йўлида камида мавсум якунигача шу ҳолатда бўлишимиз шарт.