Элдор Суюнов: "Пахтакор"га яна ёрдам бераётганимдан хурсандман

"Авваламбор, жароҳат олганимда ва ундан кейин тикланиш даврида менга жуда катта ёрдам берган яқинларим, жамоадошларим, мураббийлар штаби, раҳбариятдан тортиб жамоамизнинг ҳар бир ходимига, яна мухлисларимизга катта раҳмат. Шунингдек, миллий терма жамоа мураббийлар штабига ҳам раҳмат айтаман. Ўйин амалиётим йўқ бўлишига қарамай, улар менга ишонч билдиришди. Охирги 10 кунда 2 ўйинда иштирок этганим учун "Пахтакор" сафида катта қийинчиликка дуч келмадим. Жамоамга ёрдам бераётганимдан жуда хурсандман.

Айни пайтда жамоамиз жуда яхши ҳолатда. Биз ушбу суръатни чемпионат охиригача ушлаб туришимиз керак бўлади.

Жорий мавсум чемпионат яхши ўтмоқда деб ўйлайман. Жамоалар савиясини мусобақа жадвали кўрсатиб турибди", - деб Суюновнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!