Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Элина Свитолинанинг орзуси ушалди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Элина Свитолина илк маротаба "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларнинг ярим финалига чиқди

Украиналик теннисчи Элина Свитолина "Уимблдон" мусобақасининг чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.

Ушбу даврада Элинага чехиялик Каролина Мухова қаршилик кўрсатди. Свитолина устунлигидан ўтган учрашув 7:5, 6:4 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа Э.Свитолина фаолиятида илк маротаба "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларнинг ярим финалига чиқди ва мазкур босқичда руминиялик Симона Халепга қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ