Элит чемпионлар лигаси. Шарқ минтақасидаги ўйинда теннисча ҳисоб қайд этилди
Элит чемпионлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсум шарқ минтақасидаги ўйинлар ҳам старт олди. Бундан бир неча дақиқалар илгари якунига етган "Гванжу" - "Йогокама Маринос" учрашувида оз эмас, кўп эмас нақд 10 та гол киритилди. Бу ҳар 9 дақиқага ўртача 1 тадан гол тўғри келади дегани.
Беллашувнинг ўзида эса, 7:3 ҳисоби қайд этилди. Унда корейс жамоаси Япониядан келган клубни 7 та гол уриб "савалади". Шунингдек, беллашувнинг 78 дақиқасида "Йогокама" футболчиси қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Фикрлар