Элит ОЧЛ. "Насаф" навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди
Элит Осиё Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Ваҳда" учрашуви меҳмонлар фойдасига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда биринчи бўлиб "аждарлар" ярим ҳимоячиси Сардор Баҳромов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқага келиб меҳмонлар футболчиси Огбу ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Иккинчи бўлим охирларида БАА клуби вакиллари стандарт вазиятдан фойдаланиб, Неъматов қайтарган тўпни дарвозага жойлаб қўйишди.
Шу тариқа, қаршиликлар умумий гуруҳ босқичининг тўртта учрашувида мағлуб бўлишди. Вазиятни ўнглаш учун "Насаф"да яна 4 та ўйин қолмоқда.
- Осиё - Элитная Лига Чемпионов АФК
- West
Насаф
- Sardorbek Bakhromov 42'
Тугади
1
:
2
03.11.2025 18:45
Ал Ваҳда
- Favour Inyeka Ogbu 52'
- Caio Canedo 89'



Фикрлар