Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг сўнгги тур ўйинида қандай либосда ўйнаши маълум
Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасининг сўнгги тур ўйинида "Насаф" БААнинг "Шаржа" жамоасига қарши майдонга тушади.
"Шаржа" — "Насаф" учрашуви олдидан мусобақа расмийлари ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида анъанавий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, учрашув учун жамоаларнинг либос ранглари ҳам белгилаб олинди. Унга кўра, меҳмонлар — “Насаф” қизил, мезбон жамоа — “Шаржа” эса оқ рангли спорт формаларида майдонга тушади.
Маълумот учун, ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:00'да старт олади.
Фикрлар