Элит ОЧЛ."Насаф"нинг гуруҳдан чиқиш имконияти борми?

  • 7 ноября, 13:51
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Элит ОЧЛнинг 4-туридан кейин жамоаларнинг плей-оффга чиқиш имкониятлари ҳисобланди.

Tecno

Opta нашрининг маълумотига кўра, Саудиянинг "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Аҳли" жамоалари 100 фоиз кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф"нинг  "топ-8" таликка кириши 14 фоиз деб тахмин қилинган. Бу гуруҳдаги энг паст кўрсаткич бўлиб турибди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари мусобақадаги 4 та учрашувнинг барчасида мағлуб бўлиб, турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Қуйида Ғарбий Осиё минтақаси клубларининг гуруҳдан чиқиш имкониятлари билан танишинг:

"Ал-Ҳилол" — 100 фоиз
"Ал-Аҳли" — 100 фоиз
"Ал-Ваҳда" — 99.9 фоиз
"Трактор" — 99.7 фоиз
"Шабаб Ал Аҳли" — 98 фоиз
"Ал-Иттиҳод" — 99 фоиз
"Шаржа" — 58 фоиз
"Ал-Ғарафа" — 27 фоиз
"Ал-Садд" — 22 фоиз
"Аш-Шорта" — 28 фоиз
"Насаф" — 14 фоиз

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию