
Эллардайснинг "Эвертон"даги дебюти муваффақиятли ўтди (видео)
Кеча шунингдек Англия премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган "Эвертон" ҳамда "Хаддерсфилд" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Қизиқарли кечган учрашув Сэм Эллардайс шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Айтиш лозимки, жорий ҳафта "ирисчилар" бош мураббийига айланган 63 ёшли мутахассиснинг янги жамоасидаги дебюти муваффақиятли кечди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар