Элнур Абдураимов терма жамоамизнинг зафарли юришларини давом эттирди

Элнур Абдураимов Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг зафарли юришларини давом эттирди.

Ҳамюртларимиз Жасурбек Латипов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевнинг ишончли ғалабалидан сўнг ўзбекистонлик бокс иҳлосмандлари 60 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимовнинг Хитой терма жамоаси вакили Жун Шанга қарши жангини томоша қилишди. 

Уч раунд давом этган баҳсда Элнур Абдураимов очколар ҳисобига рақиби устидан ғалаба қозонишга эришди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!