Элнур Абдураимов вазн ўлчаш маросимидан ўтиб олди

Хабарингиз бор, 7-дан 8 майга ўтар кечаси профессионал бокс оламида ажойиб жангларни томоша қиламиз. Марказий жанг ярим оғир вазн тоифасида WBA чемпиони Дмитрий Бивол ҳамда Сауль Альварес ўртасида бўлиб ўтади.

Ушбу жанг кечасида ҳамюртимиз Элнур Абдураимов (8-0,7 КО)  ҳам рингга кўтарилади. Юртдошимиз супер ярим енгил вазн (58,9 кг) тоифасида кубалик Мануэль Корреа (11-0,7КО) билан тўқнаш келади. Бироз аввал, жанг аввалидаги вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. 

Унга кўра, ҳамюртимиз 58,6 кг тош босган бўлса, кубалик рақиби Корреанинг вазни 58,2 кгни ташкил этди. Шу тариқа ҳар икки боксчи вазн меъёрини бажара олди.

280045528_303022041987900_6138761572325887759_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!