"Елорда кубоги". Биринчи кунда битта ғалаба ва битта мағлубият, эртага 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг Астана шаҳрида катталар ўртасида халқаро "Елорда кубоги" турнири старт олди.

Мусобақанинг дастлабки кунида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Аввалига -71 кг вазн тоифасида Нурислом Исмоилов мезбон Амангелди Нуржанга имкониятни бой берган бўлса, ушбу вазндаги бошқа бир боксчимиз Ҳавасбек Асадуллаев бошқа бир қозоғистонлик рақиб Аккаликов Сабиржандан устун келди.

Эртага, 28 июнь куни уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. -67 кг: Бекзод Ҳамидов - Сеитжан Рахат (Қозоғистон) -80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Санжай (Ҳиндистон) -80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Шаббос Негматуллоев (Тожикистон) Баҳслар Тошкент вақти билан тахминан 14:30 дан сўнг бошланади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!