Эмери "Арсенал"га "Бавария" футболчисини олиб келмоқчи

Яқиндагина Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи лавозимига ўтирган Унаи Эмери айни дамда жамоанинг марказий чизиғини кучайтириш борасида изланишлар олиб бормоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра "канонирлар"нинг испаниялик устози ёзда "Бавария" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони Лондонга олиб келмоқчи.

Аммо, мюнхенликлар ҳам Толиссони ўзида сақлаб қолиш учун кўлларидан келганча ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!