Эмери "Арсенал"га "Рома"да тўп сураётган собиқ шогирдини олиб келмоқчи
"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Стивен Н'Зонзи фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли франциялик футболчи "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Уни шахсан “канонирлар” устози Унаи Эмери ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Таъкидлаш керакки Н'Зонзи фаолиятининг энг ёрқин дамларини "Севилья"да айнан Эмери қўл остида ўтказган.
Ўз навбатида "Рома" ҳам Н'Зонзини сотиб юборишга тайёр. Унга шунингдек “Монако” клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Н'Зонзи учун Англия футболи бегона эмас. Боиси, у ўз вақтида "Блэкберн Роверс" ва "Сток Сити" каби жамоаларда тўп сурган.
Фикрлар