Эмери "Арсенал"ни тарк этадиган 2 нафар футболчи номини эълон қилди

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг 2 нафар футболчисига очиқчасига чиқиш эшикларини кўрсатди.

“Мустафи ва Эль-Ненни – ажойиб футболчилар. Бироқ, улар бу ерда етарли ўйин амалиётига эга бўлишлари амри маҳол. Шу боис улар асосий таркибга кира оладиган бошқа жамоага ўтишлари энг тўғри йўл деб ўйлайман. Уларнинг ўзлари ҳам бу вазиятдан хабардорлар ва мен уларга чиндан ҳам энг яхши тилакларимни билдириб қоламан”, - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Мустафи “Арсенал” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди. Унинг трансфери 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Эл-Ненни ҳам 2016 йилдан буён “канонирлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
23/08/2019 13:34
Emire nima qilsang qil ARSENALni chempion qi