Эмери "Эмирейтс"га "Барса" футболчисини олиб келмоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Андре Гомеш фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда “канонирлар”нинг янги устози Унаи Эмери 24 ёшли португалиялик футболчини ўз жамоаси сафида кўрмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, “Барселона” ҳам имкон қадар тезроқ Гомешдан қутулишга ҳаракат қилмоқда. Унинг трансфер нархи эса лондонликларга тахминан 22 млн еврога тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!