Эмери фаолиятини ватанида давом эттиради

ПСЖ, «Севилья» ва «Спартак» клублари собиқ бош мураббийи Унаи Эмери тез орада «Вильярреал» бошқарувини ўз қўлига олади.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, испаниялик мутахассис “сариқ сувости кемаси” билан келишувга эришган. Жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хавьер Кальеха эса, гарчи Европа лигаси йўлланмаси қўлга киритилганига қарамай, истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.

Эмерининг сўнгги иш жойи “Арсенал” клуби бўлган эди. Лондонликлар уни 2019 йилнинг ноябрида истеъфога чиқаришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!