Эмери: "Жака кечирим сўраши керак"

"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери Гранит Жака "тўпчилар" муҳлисларидан узр сўраши керак эканлигини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 10 тури "канонирлар" баҳсининг 61 дақиқасида алмаштирилаётган паллада муҳлислар билан қўпол ҳаракатлар орқали муаомилада бўлган эди.

"У умумий гуруҳда машғулотларда иштирок этмоқда. Машғулотлардаги ҳаракати қониқарсиз аҳволда, чунки бўлиб ўтган ишлар унга қаттиқ таъсир қилди.

Хар бир футболчига муҳлисларнинг кўмаги, уларнинг қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Жака ҳато қилди, шундай экан у муҳлислардан қилган иши учун узр сўраши зарур," - дея айтиб ўтди Эмери.

Шунингдек бош мураббий Жакада сардорлик боғичи сақлаб қолинадими деган саволни очиқлигича қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!