Эмери: Мбаппега сабр етишмаяпти
Ads

 

ПСЖ клубининг бош мураббийи Унаи Эмери “Метц”га қарши Франция чемпионати 29-тур учрашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Парижликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

“Барселона”га учралган мағлубиятдан кейин ғалаба биз учун муҳим эди. Миллий чемпионатда муваффақиятга эришишимиз керак. Жамоа ўз мавқеини сақлаган ҳолда сермаҳсул ўйин кўрсатди.

Менимча, Мбаппега сабр етишмаяпти. У вазиятлардан фойдалана олмаган вақтда кўнгли қолиб кетяпти. У ҳали ёш ва ўсишда давом этиши лозим”, – деди Эмери.