Эмери: Неймар кучли бўлишни истади ва шунинг учун ПСЖни танлади

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоага Неймарнинг келиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Неймарда ПСЖга мослашиш борасида муаммо юзага келмайди. Биз унга ёрдам берамиз. ПСЖ яна бир бор олға қадам ташлади. Неймар низ билан биргаликда жамоани кучайтирмоқчи ва ўзи ҳам энг яхши футболчи бўлмоқчи.

ПСЖ ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган ва Неймар бизга ушбу мақсадларга етишимизда катта ёрдам беради. Яъни ҳар иккала томоннинг фикрлари бир-бирга мос келди ва умумий мақсад йўлида бирлашдик.

Трансфер ойнаси ёпилишига хали анча бор ва биз таркибни яна кучайтириш борасида ўйламоқдамиз. Шунингдек, бир неча футболчилар жамоани тарк этиши ҳам мумкин”, – деб айтиб ўтди Эмери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!