Эмери: "Неймар ПСЖда Месси бўлмоқчи эди"

ПСЖ ва "Арсенал" клублари собиқ бош мураббийи Унаи Эмери бразилиялик форвард Неймарнинг ПСЖдаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.

"Неймарнинг "Барселона"га қайтиши ҳақида кўплар гап-сўзлар юрибди. Парижликларга уни ПСЖга ўтишига ёрдам бергандим. Ҳозир эса мен Испаниядаман ва у ҳам бу ерга қайтиши керак деб ҳисоблайман.

Неймар ПСЖда "Барселона"даги Месси савиясига чиқмоқчи эди.

Испанияда кучли клублар, уларнинг таркибида эса топ фуболчилар тўп суради. Неймар 27 ёшда, бу ёш жахоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун энг яхши давр.

Мен устозлик қилган энг кучли футболчи ким? Албатта, Неймар", - дея айтиб ўтди Эмери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!