Эмери
Ads

 

ПСЖ жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери “Реал Мадрид” футболчларига “Парк де Пренс” стадионида осон бўлмаслигини айтди. Мутахассис 25 февраль куни Парижга келадиган “Марсель” клубини ҳам бу ҳақда огоҳлантирди.

“Мавсумнинг аксарият ўйинларида вазифаларни бажара олишимизни исботлай олганмиз. Ўз майдонимизда ўзимизни айниқса кучли ҳис қиламиз. “Реал” ва “Марсель” клублари “Парк де Пренс”да ўйнаши керак эканини билишади, аммо уларни нима кутаётганини билишмайди. Бу – иккита “класико” ва биз уларга яхши тайёрланяпмиз”, – деди Эмери.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки ўйинида ПСЖ жамоаси “Реал”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Жавоб ўйини 6 март куни бўлиб ўтади.