Эмери ва Ляказетт жанжаллашди

Хорижий ОАВда "Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери ва ҳужумчи Александр Ляказетт ўртасида можаро келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис ва франциялик футболчи ўртасида футбол борасида турли ҳил қарашлар пайдо бўлган. Ляказетт бу борада Эмерига ўз эътирозларини очиқ айтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ляказетт жамоадоши Пьер-Эмерик Обамеянг билан "Арсенал"дан кетмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.