Эмилиано Мартинесга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда
"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес Англия премьер-лигасининг гранд клублари радарида. Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, аргентиналик дарвозабонга янги посбон излаётган “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клубларига қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, Мартинес ва бош мураббийи Унаи Эмери ўртасида келишмовчилик келиб чиққани, шу сабаб аргентиналик Эмилиано жамоасини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" 30 ёшли "девор"ни қишдан бери, аниқроғи, Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан бери кузатиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мартинес бир неча йил давомида Лондоннинг "Арсенал" жамоаси рўйхатида эди. "Астон Вилла" ўз футболчиси учун қанча талаб қилиши ҳозирча номаълум.
Фикрлар